Бойбўталик ўқувчилар янги ўқув йилини янги мактабда бошлашади

Бойбўталик ўқувчилар янги ўқув йилини янги мактабда бошлашади

 

     Галаравот маҳалласи Юқори Бойбўта қишлоғидаги 5 умумтаълим мактабининг филиал биноси 1960 йилда қурилган бўлиб, бино ҳолати қониқарсиз аҳволда эди. Бугунги кунда мазкур эски мактаб ўрнида 60 ўринли замонавий мактаб биноси қад рослади.

     Бугун мактаб биносини фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, мутасадди раҳбарлар, ўқитувчилар ҳамда қишлоқ фуқаролари иштирок этишди. Иштирокчилар мактаб шарт-шароитлари билан яқиндан танишдилар.

     Мактаб биносини мустақиллик байрами арафаси кунларида фойдаланишига топширилиши туманимиз халқига, айниқса, Бойбўта қишлоғи аҳолиси, ўқувчи-ёшлари учун байрамона туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM