Янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

       Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра жорий йилнинг 5 сентябр кунидан ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилмоқда.
    Шуларни инобатга олган ҳолда, бугун туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов ҳудудидаги умутаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Мактабга келаётган ўқувчиларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда келиб-кетиши, бунинг учун мактабларда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. Айрим мактаб раҳбарларига камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM