Навбатдаги ўқув соатида Президентимиз маърузаси юзасида фикр-мулоҳазалар билдирилди

 

         Навбатдаги ўқув соатида Президентимиз маърузаси юзасида фикр-мулоҳазалар билдирилди

 

   Бугун туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун ўтказилган навбатдаги ўқув соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи мазмун-моҳияти тушунтирилди.

    Ўқув соати аввалида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А.Мажидовнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.

   Шундан сўнг, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Нарзуллаев Президентимизнинг байрам табриги маърузасидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, бунёдеорлик ва бошқа барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги нутқи борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ушбу қутлуғ сананинг халқимиз ҳаётида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM