Болалар саломатлиги ва хавфсизлигини назоратга олиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

 Болалар саломатлиги ва хавфсизлигини назоратга олиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

 

     Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг  қарорига асосан сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига рухсат берилди. Шу муносабат билан бугун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими   томонидан бўлим  тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамшираларига ўқув семинар-тренинги ўтказилди.

    Семинарда МТТ ҳамшираларига пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилиш, болалар саломатлиги ва хавфсизлигини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM