Депутатлар диққатига!

         Депутатлар диққатига!

 

    Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 11:00 да халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси чақирилмоқда.

Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

      Кун тартибида:

     -Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси (М.Мусаев)нинг сайлов якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида;

    -Тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодий тармоқларнинг 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда аҳоли хонадонларини мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида;

     -Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 9 ойи
давомида фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

     Сессия иши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM