Махсус-тактик машқлари давомида 4 км қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилади

Махсус-тактик машқлари давомида 4 км қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилади

 

     Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари туманимизнинг “Янгиобод” маҳалласи Найманча қишлоғи Бобур маҳалласи Этаковул қишлоғида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Оқдарё туман ҳокимлиги ва ташкилотлар ҳамкорлигида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбир ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб этган ҳолда махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

  Ушбу тадбирни ўтказилишидан асосий мақсад шуки, ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган табий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда фавқулодда вазиятларда давлат тизимининг куч ва воситаларини ҳаракатларини амалда текшириш ҳамда ўқув машқидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудидаги ички лой кўчаларга шағал ётқизиш ишларини янада жадаллаштиришдир.

  Ўқув машқи давомида Қорадарё ва Оқдарё қирғоқларидан шағал олиб келиниб, қишлоқларнинг 4 километр узунликдаги ички тўпроқ кўчаларига ётқизилмоқда. Кўчаларига шағал ётқизилиб ободонлаштирилаётганлигидан қишлоқ аҳли бениҳоя мамнун бўлишмоқда.

 

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM