Ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Оқдарё туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов бугун Примкент маҳалласида бўлиб, "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасидан имтиёзли кредит олиб фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркор Темур Носиров фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Ёш тадбиркор Темур Носиров "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси кўмагида 2019 йил сентябрь ойида қишлоқ хўжалиги сохаси бўйича 250 миллион сўм кредит олиб, наслли қорамол етиштиришни йўлга қўйган.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати