Маҳалла ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони тантанали топширилди

 

Маҳалла ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони тантанали топширилди

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган эди.

Бугун ўтказилган тадбирда Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов сўзга чиқиб, синовли кунларда маҳалла ходимларини садоқат билан меҳнат қилганликларини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлган 35 нафар маҳалла раислари ҳамда 16 нафар маҳалла раиси ўринбосарларига мукофотлар тантанали равишда топширди.

Тадбирда қайд этилганидек, халқимиз азалдан меҳр-саховатли, оқибатли, ўзгаларга беминнат ёрдам кўрсатадиган, фидойи ва ташаббускор инсонларни юксак қадрлаб келган.

Бу бежизга эмас. Чунки тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган инсонга ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Мамлакатимизда ҳам пандемия инқирози таҳдид солган илк кунларда бу бало-қазога қарши якдиллик билан курашиш, касалликка чалинган одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатишда халқимизнинг меҳр-саховат, ҳамжиҳатлик, оғир кунларда беминнат ёрдам кўрсатиш каби қадриятлари яққол намоён бўлди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM