Сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш технологияси борасида тақдимот-семинари ўтказилди

Сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш технологияси борасида тақдимот-семинари ўтказилди

     Бугун, 5 ноябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Австриянинг Экспорт-кредит агентлиги (ОеКВ) ва “BAUER GmbH” компаниясининг сув тежовчи технологиялари – ёмғирлатиб суғориш тизимларини 10 йилга лизинг асосида ўрнатиб берилиши бўйича тақдимот-семинар ўтказилди. 
    Мазкур тақдимот-семинарда туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ирригация бўлим бошлиқлари, кластер ва йирик фермер хўжалик раислари иштирок этди. Тадбирни бошқариб борган вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абилов сув тежовчи технологиянинг афзаллик ва қулайликлари, сувни 40 фоизга тежаш имкониятлари, ишчи кучига талаб бўлмаслиги ҳамда ушбу технологияни ҳеч қандай банкларсиз тўғридан тўғри лизинг асосида ўрнатиб берилиш тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM