Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев туманимизга ташриф қилди

Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев туманимизга ташриф қилди

      Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқиени тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон ваКаттақўрғон туманларида бўлиб, ташқи рекламалар, пешлавҳа ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мос келиш ҳолатини кўздан кечирди. Шу куннинг ўзида Пушкин номидаги вилоят кутубхонасида шаҳар ва туман маслаҳатчилари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда департамент мудири вилоятда эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида ўз фикрини билдирди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM