Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича ўқув курслари бошланди

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича ўқув курслари бошланди

    Ўзбекистон Республикаси Пезиденти томонидан илгари сурилган "Беш муҳим ташаббус"нинг бешинчиси бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада Оқдарё туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
           Жумладан, Самарқанд вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази тренерлари  томонидан тумандаги  кичик тадбиркорликни бошлашга қизиқиш билдирган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида  Оқдарё 2-сон касб-ҳунар мактабида 40 соатлик қисқа муддатли ўқув курсларида 45  нафар изланувчан хотин-қизларни ўқитилиши бошланди. Ўқув курсларини муваффаққиятли тугатганларга марказ  томонидан сертификатлар тақдим этилади.      
      Сертификатни қўлга киритган хотин-қизлар имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишади.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM