“Примкент” маҳалла аҳли тадбирдан завқ олишди

“Примкент” маҳалла аҳли тадбирдан завқ олишди

 

Туманимиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кутаринки кайфиятда давом этмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири бугун, 17-ноябр куни Примкент маҳалласида жойлашган 10-мактабда бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда “Ипак йўли” халқаро туризм университети дотценти Тулқин Султонов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг инсонлар тақдиридаги иниькоси ҳақидаги маърузаси иштирокчиларда қизиқиш уйғотган бўлса, Каттақўрғон драма театри биринчи тоифали актрисаси Азиза Маматмуродова иштирокида Саид Ахмаднинг “Уфқ” романидан “Зеби” монологи йиғилганларни ҳайратга солганлиги билан эста қоларли бўлди.

Тадбирлар доирасида 18-ноябр Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 10-мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган маънавий-маърифий тадбирлар ота-оналарнинг эътирофига сазовар бўлди. Айниқса, маҳалла аҳли учун байрам совға “Нихол” давлат мукофоти совриндори Жасурбек Мовлоновнинг ташрифи бўлди. Эл суйган санъаткор томонидан куйланган қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. Бу каби кўнгилочар тадбирлар бугун “Суғончи”, “Янгиравот-2” маҳаллаларида ҳам давом этиб, ўтказилган тадбирлар барчага завқ-шавқ бағишлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM