Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида навбатчилик штаби ташкил этилди

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида навбатчилик штаби ташкил этилди

 

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соха объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли ҳамда вилоят ҳокимнинг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ сонли қарорларига асосан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 2020 йил 15 ноябрдан бошлаб Оқдарё туман ҳокимлиги қошида кечаю кундуз фаолият юритувчи навбатчилик штаби ташкил этилди.

  Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ходимлари томонидан ташкилот муассаса ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида ушбу масала юзасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

  Маълумот учун: фавқулодда ҳолатларда навбатчилик штаби билан қуйидаги

66 492-51-30

97-924-69-94

99-424-39-14

 телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM