4-сектор ҳудудида тарғибот тадбирлари ўюшқоқлик билан давом этмоқда

   4-сектор ҳудудида тарғибот тадбирлари ўюшқоқлик билан давом этмоқда

 

    “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” ғояси остидаги тадбир бугун, 18-ноябрь куни Темирак маҳалласидаги 19-мактабда ўтказилди. Маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида мусиқа, рассомчилик,  спорт ўйинлари, компьютер технологиялари, маҳалладаги хотин-қизлар бандлигига оид ҳамда китобхонликни тарғиб этиш борасида акс эттирилган беш ташаббус бўйича кўргазмалар иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

    Тадбир давомида 4-сектор раҳбари Жовлон Ядгаров,  “Ипак йўли” халқаро туризм университети доцент ўқитувчиси Тўлқин Султонов, Каттақўрғон драма театри актрисаси Азиза Маматмуродова, шунингдек шоирлар, ёш ижодкорлар,  туман маданият бўлими хонандалари иштирокида ўтказилган маданий тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, мамлакатимиздаги амалга оширилаётган ислоҳатларнинг самаралари, одамларнинг дунёқараши ўзгариб бораётганлиги, пандемия шароитида аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ташкил эишга қаратилган тарғибот тадбирлари айни пайтда бўлиб ўтаётганлиги таъкидланди. Ана шундай кўнгилочар тадбирлар туманимизнинг “Турон” ва “Кумушкент” маҳаллаларида ҳам юқори савияда давом ўтказилди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM