“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” кенг кўламли тадбирларда байрам шукуҳи ортиб бормоқда

         “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” кенг кўламли тадбирларда байрам шукуҳи ортиб бормоқда

 

         Жорий йилнинг 11 ноябрь кунидан бошлаб туманимизнинг ҳар бир маҳалласида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтаётганлиги хусусида оммавий ахборот воситалари орқали батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

         Бугун навбатдаги манзиллар “Ўзбекистон” ва “Узунқишлоқ” маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда пойтахтдан келган тарғибот гуруҳи раҳбари Жовдат Пўлатов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кафедра мудири Охунжон Турсунқулов, спортнинг “Армрислинг” тури бўйича 30 карра Ўзбекистон чемпиони, 7 карра Осиё чемпиони ва жахон чемпионати совриндори Фаррух Аскаров сўз олиб, кейинги йилларда одамларнинг рози бўлиб яшашлари учун олиб борилаётган изчил ислоҳатларнинг ижобий самаралари, спортга бўлган эътибор ва унга яратилган шароитлар хусусида тайёрланган видеороликлар орқали аниқ мисоллар билан маълумотлар келтиришди. Шунингдек,  ижодкор ёшлар, шоир ва ёзувчилар, хонандаларнинг бадиий чиқиши ва куй-қўшиқ, улан ва лапарлар иштирокчиларнинг вақтларини чоғ ўтишига хизмат қилди. Айниқса, 26-мактабда бўлиб ўтган тадбирда “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 4-сон маданият маркази қошида ташкил этилган “Ўзбекистон гуллари” рақс дастаси томонидан ижро этилган ранг-баранг рақслар  она Ватанни яна бир бора тараннум этди.

         Бир сўз билан айтганда туманда тарғибот тадбирлари ҳар жиҳатдан мароқли ва мазмунли тарзда кўтаринкилик билан давом этмоқда.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM