РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Бобур маҳалласи тегишли тартибда табиий газ тармоғидан узилган ва суюлтирилган газ билан таъминланган

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Бобур маҳалласи тегишли тартибда табиий газ тармоғидан узилган ва суюлтирилган газ билан таъминланган

 

       Оқдарё тумани Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Муллоқўрғон қишлоғида қишлоғида яшовчи фуқароларнинг жорий йилнинг 14 ноябрь куни “Менинг юртим” MY 5телеканалида эфирга узатилган табиий газ тармоғига уланиш тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан  “Оқдарётумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан қуйидагилар маълум қилинади:

        Оқдарё тумани Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Муллоқўрғон қишлоғида сўнгги йилларда табиий газ танқислиги сезилганлиги ҳамда аҳоли хонадонларига табиий газ босимини етказиб беришда муаммолар пайдо бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов томонидан 2013 йил 18 мартда тасдиқланган “Република газ таъминоти тизимини 2013-2015 йиллар давомида истиқболли ривожлантириш ва мавжуд тизимни такомиллаштириш Дастури” ва “Ўзтрансгаз”АКнинг 2013 йил 25 мартдаги 374-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 июлдаги 502-сонли буйруғига асосан Оқдарё туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан келишилган ҳолда табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлар рўйхатига киритилган ва табиий газ етказиб бериш тўхтатилиб, суюлтирилган газга мослаштирилган.

         Шунингдек кўрсатувда мурожаатчилар томонидан таъкидланган “Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш” заводи Муллоқўрғон қишлоғини табиий газ билан таъминлаш учун ўрнатилган  газ тақсимлаш пункти(ГРП)ига уланмаган. Аксинча ўз ҳисобидан 5,0 км узунликдаги газ қувури тортиб келиб, шартнома (1 м3 газ учун 1000 сўм тўланади) асосида табиий газдан мавсумий фойдаланади. Отябрь, ноябрь, декабрь, январь, февраль, март, апрель ва май ойларида табиий газ бериш тўхтатилади.

         Юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда яшовчи аҳоли хонадонлари ҳозирги кунда овқат пишириш ва сув иситишлари учун тасдиқланган график асосида суюлтирилган газ ва маиший газ балонлари билан таъминланиб келмоқда.

 

Улуғбек Хошимхонов,  “Оқдарётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM