Тарғиботчиларга миннатдорчилик билдирилди

Тарғиботчиларга миннатдорчилик билдирилди

 

         Бугун, Оқдарё туман ҳокимлиги биносида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказилган тарғибот тадбирларининг ноябрь ойи якунларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

         Мазкур тадбирда сўзга чиққан “Ипак йўли” халқаро туризм университети доценти, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда ижтимоий фанлар кафедра мудири Тўлқин Султонов, Каттақўрғон драма театри актёри Жасур Исломовлар Оқдарё туманидаги мавжуд 35 та маҳаллаларда тарғибот тадбирлари кўтаринкилик билан ўтказилганлигини эътироф этишди ҳамда бу борада маданий тадбирларнинг ўтказилишида тегишли мутасаддиларнинг ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошганлигини ҳам таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари Сардор Луқмонов тарғиботчиларга миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимининг ташаккурномаларини топширди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM