“Шанба – спорт куни!” лойиҳаси доирасида “Саломатлик учун 5 000 қадам” юриш марафони ўтказилди

“Шанба – спорт куни!” лойиҳаси доирасида “Саломатлик учун 5 000 қадам” юриш марафони ўтказилди

Бугун Оқдарё туман хокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари,  маҳаллада уюшмаган ёшлар ва аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020йил 30 октябрдаги “ Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги  ПФ-6099 сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи- саломатлик гаровидир” шиори остида саломатлик тадбири ўтказилди. 
Тадбирда “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди ҳамда бадантарбия машқлари бажарилди.
   Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.
    Шундай экан, соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!

 

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM