Субсидия тарзда қурилган иссиқхоналар фаолияти эътиборда бўлади

Субсидия тарзда қурилган иссиқхоналар фаолияти эътиборда бўлади

 

Жорий йилда  Оқдарё туманида даромади юқори бўлмаган хонадонлар учун субсидия тарзда иссиқхоналар қуриб берилди. Айни пайтда иссиқхоналарда тўқсонбости экинлар экилган. Яқинда ишчи гурух томонидан ушбу иссиқхоналар ўрганилганда қаровсиз ҳолда бўлган иссиқхоналар борлиги аниқланди. Бинобарин, бу иссиқхоналардан унумли фойдаланиб, оиласи даромадини ошириш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, бугун тўртта сектор штаблари қошидаги ишчи гуруҳ томонидан субсидия тарзда қуриб берилган иссиқхоналардан фойдаланмай келаётган хонадон эгаларига маҳалла мутасаддилари томонидан тушунтириш ишларини олиб бориш ва бу иссиқхоналардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM