Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

 Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов бошчилигида ҳокимлик масъул ходимлари, туман ИИБ шахсий таркиби, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Халқ таълими ходимлари ва кўнгиллилар иштирокида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида  "Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Мазкур юриш марафони эрта тонг соат 7:30 да бадантарбия машғулотлари билан бошланиб, М-37 магистрал йўлининг туман марказига кириш қисмидан Амир Темур кўчаси бўйлаб кўтаринки кайфиятда давом эттирилди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM