"Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

"Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

     Бугун, 1 декабрь куни “Янгиравот-2” маҳалласида жойлашган  33-умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. 
Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов, Давлат хавфсизлик хизмати мутасаддилари иштирок этган учрашувда ёшларнинг муаммолари эшитилди, таклиф ва ташаббуслари ўрганилди. 
     Учрашувда ишга жойлашиш, интернет хизматини яхшилаш, уй-жой олиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 30 га яқин ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
     Шунингдек, "Ҳоким ва ёшлар"  учрашувида маҳалланинг хотин-қизлари томонидан мурожаатлар йўлланиб, аксарияти жойида ҳал этилди, муддат талаб этувчи саволлар эса тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди. 

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM