Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов: ёшларга бўлган эътибор кун тартибидан тушмайди

Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов: ёшларга бўлган эътибор кун тартибидан тушмайди

 

     Бугунги кунда ёшлар масалалари энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади.  Айни кунларда тумандаги сектор ҳудудларида раҳбарлар ва ёшлар учрашувлари тизимли давом этмоқда.

    Бугун 3-сектор ҳудудига қарашли 54-мактабнинг фаоллар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Дастлаб сўз олган туман раҳбари Н.Сулаймонов ёшларга бўлган эътибор, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилаётган изчил  ислоҳотлар ҳамда бугунги кундаги муҳим масалалардан бири бўлган ёшларни иш билан банд этишда амалий ишлар самарадорлиги хусусида алоҳида тўхталди. Шундан сўнг сектор раҳбарлари ҳамда Давлат хавсизлик хизмати мутасаддилари ёшлар мурожаатларини қабул қилди. Қабулда ёшлар томонидан билдирилган муаммолари ҳамда таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM