Жонли эфирда сессия ўтказилади

Жонли эфирда сессия ўтказилади

     Жорий йил 18 декабрь куни соат 14:00 да Оқдарё туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси ўтказилади. Унда Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Оқдарё туманини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида аҳолига МУРОЖААТ қилади.
     Сессиядан сўнг журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.   

    Брифингни facebook ижтимоий тармоғида қуйидаги манзилда кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/oqdaryo.uz/

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM