“Ойтамғали” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

“Ойтамғали” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

Бугун, 17 декабрь куни навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Оқдарё туман 3-сектор ҳудуди “Ойтамғали” маҳалласида бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Н.Сулаймонов, 3-сектор раҳбари Б.Ибрагимов, Давлат хавсизлик хизмати мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ёшлар ва хотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.   
Учрашувда асосан, кредит олиш,  ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалаларда 33 нафар ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди.     
 Қабулда ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчи савол ва таклифлар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM