Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида “Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида аҳолига мурожаати” хусусида матбуот анжумани ўтказилди. 
 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари  иштирок этган мазкур матбуот анжуманида истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ташкил этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг фаолияти, таълим муассасалар, Оқдарё истироҳат боғини таъмирлаш, бозордаги ҳолатлар хусусида берилган саволларига туман ҳокими Н.Сулаймонов томонидан батафсил жавоблар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM