“Ёшлар фестиваллари” кўтаринкилик билан давом этмоқда

“Ёшлар фестиваллари” кўтаринкилик билан давом этмоқда

Оқдарё туманида жорий йилнинг 18 декабр кунидан “Ёшлар фестиваллари” бошланди. “Ёшлар фестиваллари” доирасида бадиий-адабий ижодий кечалар, спорт-соғломлаштириш ва ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ҳамда маданий тадбирлар кўтаринкилик билан давом этмоқда. Хусусан,  Окдаре туман 7-сон Болалар мусиқа ва саньат мактабида "Мақом кечаси" тадбири ҳам юқори савияда ўтказилди. 
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тавсияси билан ташкил этилган  "Болалар мақоми" бўлими раҳбари шоир, бастакор Қаҳрамон Саидов иштирок этиб, мақом саньати хакида батафсил гапириб ўтди. 
Шунингдек, тадбирда санъат мактаби ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари йиғилганларга манзур бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM