“Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ҳарбий парад ва байрам тадбири ўтказилди

“Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ҳарбий парад ва байрам тадбири ўтказилди

Республикамизда 2020 йилнинг 18 декабрдан 2021 йилнинг 18 январ кунлари мобайнида “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинди. 
Бугун мазкур ойлик ҳамда “Ёшлар фестиваллари” доирасида Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Самарқанд гарнизони ҳарбий-қисм томонидан Оқдарё туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ҳарбий парад ва байрам тадбири ўтказилди. 
Ушбу кўргазмали тадбирда Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестри, ҳарбий қисм хизматчиларининг “Жалолиддин Мангуберди” образи, саф ва қўл жанги, шунингдек, қурол-техникавий кўргазмали чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Умумий айтганда “Ватанпарварлик ойлиги” ҳамда “Ёшлар фестиваллари” тадбирлари ёшлар ва армия бирдам эканлигини намоён қилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM