Депутатлар диққатига!

 Депутатлар диққатига!

Жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 10:00 да туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси чақирилмоқда.

Кун тартибида:

-туман прокуратурасининг 2020 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти бўйича туман прокурори Д.Кубаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
-туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимовнинг ҳисоботи тўғрисида;
-Оқдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Холмаматовнинг ҳисоботи тўғрисида;
-Оқдарё туман маҳаллий бюджети параметрларининг 2020 йилдаги ижроси, ҳамда туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети параметрларини белгилаб олиш бўйича туман молия бўлими мудири У.Махманазаровнинг ҳисоботи тўғрисида;
-тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини 
қўллаб-қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари бўйича туман сектори раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида;
-туманда инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жўраевнинг ҳисоботи тўғрисида;
-автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ароловнинг ҳисоботи тўғрисида.
-тумандаги умумтаълим мактабларида 5 та ташаббус бўйича амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмоновнинг ҳисоботи тўғрисида;
-солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича туман Давлат солиқ инспецияси бошлиғи Ж.Ядгаровнинг ҳисоботи тўғрисида;
-аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ш.Хидировнинг ҳисоботи тўғрисида;
-туманда коронавирус инфекциясига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлар бўйича туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи И.Бобобековнинг ҳисоботи тўғрисида;
-Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Ўтказиладиган сессия юзасида савол ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги 66-492-52-86, 99-590-42-62, 99-507-65-21 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишларингиз мумкин.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати   

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM