“Тарих” фан ойлиги ўқувчи ёшларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди

“Тарих” фан ойлиги ўқувчи ёшларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди

Оқдарё туманидаги умумтаълим мактабларида “Тарих” фан ойлиги якунланди. Ушбу фан ойлиги доирасида мактабларда қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 35-умумтаълим мактабида 7-синф ўқувчилари ўртасида “Тарих билимдони” танлови, 9-10 синфларда очиқ дарслар, “Саналар тилга кирганда” каби тезкор савол ва жавоблар ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятларини намоён этди.
Шунингдек, 39-умумтаълим мактабида ташкил этилган кўргазмали тадбир ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди. Унда ўқувчилар томонидан буюк сиймоларнинг ўз ижодида эришган ютуқлари жаҳон тамаддунининг ривожига ҳисса қўшишдик ифтихорли жараёнлар бўйича тарихий саҳна кўринишлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. 
Умумий айтганда “Тарих” фан ойлиги ўқувчиларнинг тарихий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM