"Темир дафтар”даги оилаларга кўмак кўрсатилди.

"Темир дафтар”даги оилаларга кўмак кўрсатилди.

 

“Темир дафтар”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, доимий даромад манбаи яратишида кўмаклашиш борасида 1-сектор томонидан амалий ишлар давом этмоқда. Тумандаги “З.М.Бобур” маҳалласида яшовчи фуқаро Дилфуза Йўлдошева боқувчисини йўқотганлиги сабабли “Темир дафтар” га киритилган эди. Бугунги кунда ушбу оила она ва болали зотдор қора мол билан таъминланди. Вояга етган фарзанди “Фарход донлари” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, “Паҳтаобод” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган, ишсиз фуқаро Рустам Холиқовга субсидия асосида 1 сотих жойда иссиқхона қуриб берилди. Бундан ташқари “Мадинабону” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди.

Шу билан бир қаторда мазкур оилалар 50 та жўжа, такрорий экинлар экиш учун 1 гектар ер ажратилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM