Оқдарё тумани ҳокими байрам муносабати билан ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Оқдарё тумани ҳокими байрам муносабати билан ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Бугун Самарқанд туманидаги 7252-ҳарбий қисмда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда ҳарбий хизматчилар томонидан саф тортилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланган тадбирда Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирок этиб, нутқ сўзлади. Туман раҳбари тинчлигимиз посбонларини байрами билан самимий табриклаб, бир гуруҳ ватан ҳимоячиларни ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM