Оқдарё туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди

Оқдарё туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов тинчлик ва осойишталик посбонларини бугунги қутлуғ кун билан самимий қутлади.

Тадбир давомида соҳадаги намунали хизмати учун бир гуруҳ ҳарбийлар, Ички ишлар, Прокуратура органлари ҳодимлари ҳамда таълим муассасалардаги ҳарбий таълим бўйича ўқитувчилари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

Байрам тадбирида 7-14-Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари, шунингдек, туман маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари, тадбир иштирокчиларига кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM