Фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди

Фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Халқ қабулхонасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда тадбиркорлик, имтиёзли кредитлар, оилавий боғчалар ташкил этиш, электр энергия, газ, коммунал тўловлар, эгалик ҳуқуқи, кадастр, уй-жой олиш, кўча ва йўлларни таъмирлаш, пенсия ва ижтимоий нафақалар, ишга жойлашиш, тиббий ва моддий ёрдам ҳамда оилавий муносабатлар каби 80 дан ортиқ масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими фуқароларнинг ҳар бир мурожаати, таклиф ва мулоҳазалари диққат билан ўрганди. 
Қайд этилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда муддат талаб этадиган масалалар эса тегишлигига кўра масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM