"Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди

"Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди

Бугун “Пичоқчи” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Шодиёрхон Абдувоитов ташаббуси билан "Joy Asademy" жамоаси, “O‘zLiDeP” туман Кенгаши ҳамкорлигида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Дастлаб, тадбирда сўз олган “Ёшлар парламенти” аъзоси Шодиёрхон Абдувоитов мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор хусусида алохида тўхталди. Шундан сўнг мусобақа иштирокчилари ғолиблик учун астойдил бахсга киришишди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган бахслар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медал ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM