Ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

 

Оқдарё тумани “Янгиравот-2" маҳалласи Уклан қишлоғининг ободонлаштирилаётганлигидан аҳоли жуда мамнун.  Айниқса, бугунги ҳашар ишларида кўнгилли равишда иштирок этган Ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан қишлоқдаги боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, шароити оғир бўлган  оила хонадонларида олиб борилган ободонлаштириш ишлари барчани мамнун этди.

Шунингдек, маҳалла аҳли ҳам ўзгача иштиёқ билан хонадонларини таъмирлаб, ҳовлиларини тартибга келтиришмоқда.

 Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари хасталикка чалинган, сурункали беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кекса-нуронийларни хонадонларига бориб тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.

Кўчаларга тош қопламаси ётқизилиб, чиқиндилар пешма-пеш ташиб чиқарилмоқда. Бунинг учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ободонлартириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан техникалар ажратилган.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM