Вилоят ҳокими ўринбосари ижтимоий соҳа фаолияти билан танишди

Вилоят ҳокими ўринбосари ижтимоий соҳа фаолияти билан танишди

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов Оқдарё туманида бўлиб ижтимоий соҳа фаолияти билан танишди. Хусусан, туман истироҳат боғи ҳудудида жойлашган "Тарих музейи" фаолиятини йўлга қўйиш ва бу  борадаги ишларни кўздан кечирди ҳамда тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди. Вилоят ҳокими ўринбосари “ДИЛАФРУЗ ШИФО” хусусий шифохонаси фаолияти билан ҳам яқидан танишди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 январдаги 30-сонли Қарорига асосан Оқдарё туман ҳокимлиги 1-сон ва  2-сон маданият маркази ҳудудидаги бўш ер майдони  ҳамда туман Истироҳат боғини давлат хусусий шерикчилик асосида янада ривожлантириш учун хусусий тадбиркорларга берилиши белгиланган. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM