Хулоса қилиш ва қайта хато қилмаслик тарғиб қилинди

Хулоса қилиш ва қайта хато қилмаслик тарғиб қилинди

 

Ҳозирги кунда Оқдарё туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жами 298 нафар фуқаро бўлиб, шундан аҳлоқ тузатиш ишлари 56 нафар, озодликни чеклаш 74 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилганлар 18 нафар, шартли ҳукм қилинганлар 4 нафар, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилганлар 146 нафарни ташкил қилади.

             Жорий йил 5 февраль куни Оқдарё туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида тарғибот учрашуви ўтказилди. Тадбирда ЖҚБ бошлиғи майор Т.Намазов, ҳудудий жиноят қидирув катта тезкор вакили катта лейтенант Ж.Рахматуллаев, Оқдарё туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари майор О.Мирзаев, Э. Жабборов ҳамда Ж.Норовлар иштирок этиб, назорат остидаги шахслар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди ва уларнинг муаммолари ва саволларига жавоб беришди.

Назорат остидаги шахслар томонидан келгусида қайта жиноят содир қилмасликлари тушунтирилиб расман огоҳлантирилди. Шунингдек, тадбир давомида назорат остидаги шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM