Оқдарё туман ҳокимлиги Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш бўйича тарғибот гуруҳи ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳакорликда семенар тренинги бўлиб ўтди

Оқдарё туман ҳокимлиги Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш бўйича тарғибот гуруҳи ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳакорликда семенар тренинги бўлиб ўтди

 

2021 йил 5 февраль куни Оқдарё туман Пўлатдархон маҳалласи биносида тумандаги МФЙ фаоллари ҳамда Халқ таълими бўлимига қарашли 25- ва 40-сонли мактабларнинг амалиётчи психологлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан биргаликда “Бахт-формуласи” мавзусида психологик тренинг бўлиб ўтди. Тренингда Самарқанд вилоят Тарғибот гуруҳи раҳбари С.Х.Захидова, вилоят бош отинойи ўринбосари М.Н.Қаршиева, вилоят Ички ишлар бошқармаси КЭҚКБ ҳодими Ф.Маматқуловлар “Хотин-қизлар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш”, “Терроризм ва экстримизмга ҳамда одам савдосига қарши курашиш” мавзуларида туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳодимлари ўртасида давра суҳбати ўтказишди. 

Шунингдек, вилоят Тарғибот гуруҳи ишчи гуруҳи тумандаги “Чорбоғ-2” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 53-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашиб Президентимизнинг 2021 йил Олий Мажлисга мурожаатномаси бўйича давра суҳбати олиб борди. Тадбир давомида туман Кенгаши депутати Ф.Шарипова, Хожи оналар, МФЙ раиси ва фаоллар иштирок этди. Давра суҳбати сўнгида юқори синф ўқувчилари томонидан “Миллий либослар – маънавият кўзгуси” мавзусида либослар кўргазмаси намойиш этилди. Тадбирда “Моҳинур дилнур” давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўзларининг қизиқарли концерт дастурларини намойиш этишди.

Тадбирлар давомида туман ҳокимлиги фаоллар залида вилоят Тарғибот гуруҳининг туман тарғибот гуруҳи аъзолари билан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман тарғибот гурухи рахбари Д.Адилова раислигида Самарқанд вилоят Тарғибот гурухи рахбари С.Х.Захидова, вилоят бош отинойи ўринбосари М.Н.Қаршиева ҳамда туман бош отинойи Ш.Ҳакимовалар тарғибот гурухининг туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликдаги ишлари юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаб олинди.

Шу куни тумандаги жазо муддатини ўтаб келган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг хонадонларига вилоят тарғибот гурухи билан биргаликда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова, туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова, туман тарғибот гурухи аъзолари ташриф буюришди. Хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб ва оила -аъзоларининг шароитлари ва муаммолари  ўрганилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM