Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

         Бугун Оқдарё туман Ахборот-кутубхона марказида шох ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
      Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Маданият уйи ижодкорлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирок этишди. Ўтказилган адабий-бадиий тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилиб, иштирокчиларга Бобур шахсияти нечоғлик буюк эканлиги хусусида таъкидлаб ўтди. 
       Тадбир давомида туман Маданият бўлимининг санъаткорлари ва мактаб ўқувчилари томонидан Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид куй-қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари қўйилди ҳамда ғазал, рубоий ва шеърлар ўқилди.

Б.Ашуров,
Республика Маънавият ва маърифат 
маркази туман бўлинмаси раҳбари

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM