44 нафар ёшларга ер ажратилди

44 нафар ёшларга ер ажратилди

Айни кунларда Оқдарё туманида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун тумандаги “Дўстбек Оқдарё” хусусий корхонаси кластер ер майдонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган, ишсиз, қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истагида бўлган 20 нафар ёш йигит-қизларнинг ҳар бирига деҳқончилик қилиш учун ярим гектардан ер ажратиб берилди. Шунингдек, “Ўзбекистон” ММТП ҳудудидан 24 нафар ишсиз ёшларга 0,25 га дан ер ажратилиб, бандлиги таъминланди.

Маълумот учун: жорий йил туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 540 нафар ёшларга қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.

 Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM