Туман ҳокими нуроний отахон ва онахонлар билан мулоқот олиб бормоқда 

Туман ҳокими нуроний отахон ва онахонлар билан мулоқот олиб бормоқда 

Халқимизда азалдан “Кенгашли тўй тарқамас” деган ҳикмат юради. Ўзаро ҳамкорлик, маслаҳат албатта яхши натижа беради. Ушбу ҳикматларга амал қилган ҳолда Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов маҳаллаларда муаммоларни ўрганиш, ободонлаштириш ишларига кенг оммани жалб этиш, келгуси вазифаларни белгилаш мақсадида маҳаллаларда фаоллар, меҳнат фахрийлари бўлган отахону онахонлар билан учрашувлар ўтказмоқда. 
Бугун “Суғончи” маҳалласида ўтказилган учрашувда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари Рустам Қобилов ҳам иштирок этди. Мулоқот жараёнида ободонлаштириш, йўл, мактаб биноси, ёшларга эътибор каби масалаларда фикр алмашилди. Шунингдек, бугуннинг ўзида “Учтепа” ҳамда “Узунқишлоқ” маҳаллаларида ҳам шундай учрашувлар ўтказилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM