Муаммо бартараф этилди

Муаммо бартараф этилди

 

Жорий йилнинг 12 февраль куни “Samarqand – LIVE” телеграм каналида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси “Наврўз” ҳамда “Ибн Сино” кўчаларидан ўтган каналдан ўлган эшак танасининг уч кундан бери олинмаганлиги, тозалаш ва ободонлаштиришга масъул идора ўз ишига масъулиятсизлик қилаётганлиги ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, кўрсатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш борасида тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Оқдарё туман ирригация бўлими ходимлари томонидан сувда оқиб келган ўлган ҳайвон танаси олиб чиқилиб, муаммо бартараф этилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM