Фуқаролар мурожаатлари жойига бориб ўрганилди

Фуқаролар мурожаатлари жойига бориб ўрганилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаевлар фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни жойида ўрганиш мақсадида 2-сектор ҳудуди Бошдархон маҳалласининг Тошлоқ қишлоғи фуқаролари билан мулоқот қилишди. Ўрганиш давомида раҳбарлар томонидан фуқароларни муаммолари эшитилди ҳамда кўчалар ва аҳоли хонадонлари, томорқаларидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режалари белгилаб олинди. Шунингдек, маҳаллага чегарадош бўлган Самарқанд шаҳрига қарашли “Ширин” маҳалласи фуқаросининг мурожаати ҳам жойига бориб ўрганилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM