Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

    Ҳафтанинг жума куни Оқдарё туман ҳокимининг қабул куни. Шунга биноан бугун Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг қабули бўлиб ўтди. 
     Қабул давомида 60 дан ортиқ нафар уй-жой таъмири, йўл, иш билан таъминланиш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди. 
      Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM