“Оқдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар мурожаатлари қабул қилинди
Ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун 1-сектор ҳудуди “Оқдарё” маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда 20 дан ортиқ ёшларнинг мурожаатлари туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан қабул қилинди. 3 нафар ёшларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати