Депутатларимиз "Парламент ўйинлари" спорт мусобақасида иштирок этишди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги "Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қ-173-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 26 март куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида спортнинг "Мини футбол " тури бўйича ўтказилган "Парламент ўйинлари" спорт мусобақасида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати