Ҳоким Пичоқчи маҳалласидаги шароити оғир оилаларнинг муаммоларини ўрганди

Ҳоким Пичоқчи маҳалласидаги шароити оғир оилаларнинг муаммоларини ўрганди

Маҳалладаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик масалаларини биргина маҳалла тизими ходимлари томонидан ҳал этиш имконсиз. Шу сабабли бу жараёнда туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг аралашуви муҳим ўринга эга.
Бугун Оқдарё туман ҳокими 1-сектор раҳбари Н.Сулаймонов Пичоқчи маҳалласида уйма-уй юриш орқали шароити оғир оилалар хонадонларида бўлиб, муаммоларини ўрганди.
Хусусан, маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалардан фуқаролар Ф.Амиров ҳамда З.Нурматовалар хонадонларидаги муаммолар ўрганилиб, уйларини таъмирлаш борасида ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM