ИЖОДКОР ТАРҒИБОТЧИЛАР БАҲСИ

ИЖОДКОР ТАРҒИБОТЧИЛАР БАҲСИ

“Оқдарё овози” газетаси  бу йил ўзининг шонли 90 йиллик юбилейини нишонлайди. Бу санага таҳририят ижодкорлари қизғин ҳозирлик кўришмоқда. 
Бугун газетанинг 90 йиллиги юбилейи муносабати билан таҳририят қошида фаолият юритаётган “Навниҳол” ижодий клуби аъзолари ва мактабларда фаолият кўрсатаётган ижодий-маънавий   масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида  танлов ўтказилди. Танловда ўзининг шеърлари билан элга танилган Аслиддин Файзиев, Фарход Рўзиев, Наврўз Ҳасанов, Чарос Қурбонова, Дилафрўз Тўғизбоева, Тўлғаной Гадоева сингари ижодкорларнинг иштирок этаётганлиги кўрикни нуфузини янада оширди.  “Шерюраклар” номи билан аталувчи мазкур  танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, уларга газета таҳририяти  ва туман ҳокимлиги томонидан  эсдалик  ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM