Стол тенниси бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси ёшларда катта таассурот уйғотди 

Стол тенниси бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси ёшларда катта таассурот уйғотди 

Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг стол тенниси туридан туман очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Навоий вилоятларидан ҳамда Самарқанд вилоятининг барча туманларидан 200 дан ортиқ ёш спортчилар қатнашган мазкур мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирнинг тақдирлаш қисмида Оқдарё туман ҳокими ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақа ғолибларига диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM