"Лойиш" маҳалласида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

"Лойиш" маҳалласида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун "Лойиш" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биносининг фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқдарё туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов сўзга чиқиб, маҳалла аҳлига ўз эзгу тилакларини билдирди ҳамда қўшалоқ байрам билан барча йиғилганларни табриклаб ўтди.
Давлат хусусий шерикчилиги асосида бунёд этилган мазкур бинода маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM